Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Эйфель минораси ёпилди, Нетаняҳу Исроилнинг ҳудудларни назорат қилиш талаблари ҳақида гапирди

🔹 Россия қўшинлари Украина жанубида ўз кучларини тўплай бошлади. Қайд этилишича, у ерда 50 минг кишилик армия жамланган.  

🔹 Россияда маҳкум аёллар урушга жалб қилинади. Бу ҳақда журналистларга ахлоқ тузатиш колонияларидан бирининг собиқ маҳбуслари маълум қилган. Маҳаллий нашр колониядан фронтга кетишга рози бўлган икки аёлнинг исм-шарифини ҳам аниқлашга муваффақ бўлган.  

🔹 Навалнийнинг ўлими туфайли Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия элчиларини чақиришмоқда. Хусусан, Испания, Швеция, Финландия, Эстония, Латвия, Литва ва Германия расмийлари Россия элчиларига ўз норозилигини билдириб, сиёсатчининг жасадини оиласига топширишни талаб қилди.

🔹 Британияда бошқарилмайдиган сунъий йўлдошнинг Ерга тушиши мумкинлигини эълон қилишди. 1995 йилда учирилган ва назоратдан ташқарида бўлган сунъий йўлдоши 21 февраль куни Ер атмосферасига киради. Қурилманинг қаерга ва қачон Ерга тушиши ноаниқ.

🔹 Жанубий Корея АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг март ойида Сеулга учинчи Демократия саммитига келишига тайёргарлик кўрмоқда. Агар Блинкен келса, АҚШ президенти Жо Байден катта эҳтимол билан онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.

🔹 Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу мамлакат Фаластин-Исроил можароси оқибати қандай бўлишидан қатъий назар, Ғарбий соҳил ва Ғазо сектори устидан кучли назоратни сақлаб қолишини айтди. "Ҳар қандай ҳолатда, доимий бошқариш бўлган ёки бўлмаган ҳолда Исроил Иордания ғарбидаги барча ҳудудда тўлиқ хавфсизлик назоратини сақлаб қолади", деди у.

🔹 Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга "Aurus" автомобили совға қилди.

🔹 Жанубий Корея 24 февралдан бошлаб Россия ва Беларусга экспорт устидан назоратни кучайтиради.

🔹 Париждаги Эйфель минораси сайёҳлар учун ёпиқ. Ундаги асосий аттракцион ходимлари иш ташлашган. Улар минорани сақлаш учун ажратилган маблағни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Иш ташлаш йил охиригача давом этиши мумкин. Бу Эйфель минораси Олимпия ўйинлари вақтида ёпилишини англатади.