Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Ҳизбуллоҳ етакчисининг ўлдирилиши: дунё Яқин Шарқда кенг кўламли урушдан хавотирда
🔹Ҳизбуллоҳнинг янги бош котиби этиб аввал ижроия қўмитаси раҳбари бўлиб ишлаган Ҳошим Саифидин сайланди. Саифидин ўлдирилган Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси.
🔹 Исроил Ливанда Ҳизбуллоҳ қуролсизланмагунча ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаслигини айтди.
🔹 Байден X тармоғида ёзади: "Бу урушда Украина ғалаба қозонади. "Қўшма Штатлар уни ҳар қадамда қўллаб-қувватлашда давом этади".
🔹 Ким Чен Иннинг синглиси Зеленскийни аҳмоқ йигит деб атади. “Бу (Зеленскийнинг баёноти) ўйламасдан, сиёсий мотивли провокация бўлиб, уни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Дунё Зеленскийдан чарчаган, Қўшма Штатлар эса бундай аҳмоқ ва калта йигитдан воз кечиши керак”, — деди сиёсатчи. Маълумот учун: КХДР Россия-Украина можароси бошланганидан буён Россияга бир неча марта қурол етказишда айбланади.
🔹 Москвада турар-жой биносида портлашлар содир бўлди - кучли ёнғин бошланган. ОАВга кўра, ҳодиса газ баллонларининг портлаши туфайли содир бўлган. Одамлар омон қолиш учун деразадан сакрашган. Қурбонлар бор.
🔹 Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлдирилиши бутун дунёда Яқин Шарқдаги вазият янада кескинлашиши мумкинлигидан хавотир уйғотди. Эрон президенти Маъсуд Пезешкиан Насруллоҳнинг ўлими “қаршиликни янада кучайтиради”, дейди баёнотида.. Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий эса барча мусулмонларни Исроилга қарши туришга чақирган.
🔹 Байден Тайванга 567 миллион долларгача ҳарбий ёрдам кўрсатишни буюрди.
🔹 Судан ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолёт БАА дипломатик миссияси раҳбарининг Хартумдаги қароргоҳига зарба берди.
🔹 Доналд Трамп ўзига суиқасд қилинган Батлерга қайтиб, у ерда митинг ўтказишини айтди. 13 июлда Трамп Пенсилваниядаги сайловолди ташвиқоти митингида суиқасддан омон қолди. Сентябрда эса ойида Трамп ҳаётига иккинчи суиқасд - Флорида шарқидаги халқаро гольф клубида бўлганида ҳужумга учраган.
🔹 Якшанбага ўтар кечаси Украина учувчисиз учоқлари Россиянинг бир қанча ҳудудларига ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги бир кечада 125 та дрон уриб туширилганини даъво қилмоқда.
🔹 Путин "ҳар доим ҳам адекват эмас", лекин ядровий қуролдан фойдаланиши даргумон , деди Зеленский Fox News телеканалига берган интервьюсида.
🔹 Норвегия ҳукумати Россия билан чегарада бутун 198 километрлик чегара бўйлаб панжара қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда.