Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Исроил Фаластин президентининг Ғазога киришига тўсқинлик қилди. Трамп бошқа давлатларга божлар билан таҳдид қилди
🔹 АҚШ президентлигига мустақил номзод кичик Роберт Кеннеди Аризонадаги сайловолди пойгасидан чиқишга қарор қилди.
🔹 ОАВда Исроил Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Ғазо секторига ташриф буюришига тўсқинлик қилгани айтилмоқда. “Биз рухсат сўрамадик. Президентнинг Ғазога боришини эълон қилдик. Кейин президент Маҳмуд Аббоснинг Ғазога киришига рухсат бермаслиги айтилган Исроилнинг жавоби келди”, — дейилади Фаластин президентининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси баёнотида.
🔹 Украина Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Киевга ташрифини дипломатик муваффақият Россияга қарши ҳужум билан бирга олиб борилишининг исботи деб атади.
🔹 Россиянинг АҚШдаги элчиси: "Путин Курск вилояти учун қасос олишни билади. Путин Украина қуролли кучларининг Курск вилоятига бостириб киришига жавоб чораларини аллақачон ўйлаб қўйган".
🔹 АҚШ Мустақиллик кунида Украинага 125 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этмоқчи.
🔹 Аризона полицияси АҚШнинг собиқ раҳбари, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган шахсни ҳибсга олди.
🔹 Ўзини ИШИД аъзолари деб атаган жиноятчилар Россиянинг Волгоград областидаги 19-сонли аҳлоқ тузатиш колониясини қўлга олди. Улар 2 миллион доллар ва вертолёт талаб қилиб, колониядаги одамларни гаровга олган. Тарқалаётган видеоларда қонга беланган колония ходимлари акс этган, уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.
🔹 “Толибон” муваққат ҳукуматига қарши бўлган “Афғон озодлик фронти” исёнчи ташкилоти аъзолари Кобулда уч нафар Толибон расмийсини ўлдиргани хабар қилинди.
🔹 Июль ойида Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг энг йирик импортчисига айланди.
🔹Исландиянинг жануби-ғарбидаги Рейкянес ярим оролида вулқон отилди. Исландия метеорология идораси ҳисоб-китобларига кўра, лава отилаётган ёриқнинг умумий узунлиги деярли 4 км.