Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Коронавирус лабораторияда яратилганига оид хулоса эълон қилинди. Вьетнамлик энг бой аёл ўлимга ҳукм қилинди

🔹 АҚШ ва Бирлашган Араб Амирликлари Сурия президенти Башар Асад Эрондан узоқлашса ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига қурол етказиб беришни тўхтатса, унга нисбатан санкцияларни бекор қилишини маълум қилмоқда.

🔹 Литва Грузия президенти Саломе Зурабишвилига сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди. Президент Саломе Зурабишвилининг ваколат муддати шу йил 16 декабрда тугайди. Бугун Грузия Конституциявий суди президент Саломе Зурабишвилининг 26 октябрда ўтган сайлов натижаларини бекор қилиш ва парламентни тан олмаслик ҳақидаги даъвосини рад этди.

🔹 Зеленский фақат НАТОга аъзо бўлиш эвазига тинчлик келишуви бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигига ишора қилмоқда.

🔹 Глобал иқтисодиётга таъсир қилган ва миллионлаб одамлар ҳаётига зомин бўлди коронавирус лабораторияда яратилган. COVID-19 бўйича АҚШ томонидан 2 йиллик текширувдан сўнг якуний ҳисобот эълон қилинди. Унда айтилишича, Уханда Вирусология институти (WIV) мавжуд бўлиб, у ерда алоҳида вируслар, жумладан, коронавируслар функцияларини кучайтириш бўйича тадқиқотлар олиб борилган. АҚШ грант тизими орқали WIV тажрибаларини, жумладан, кўршапалакдаги коронавирус ва бу вируснинг одамга юқиши бўйича тадқиқотларни молиялаштирган, дейилади.

🔹 Вьетнамлик ишбилармон, мамлакатнинг энг бой аёлларидан бири Труонг Лан фирибгарлик иши бўйича апелляция шикоятига рад жавоби олди ва ўлим жазосига ҳукм қилинди. Аммо агар у 9 миллиард доллар тўласа жазодан қутулиши мумкин. Вьетнам қонунларига кўра, иқтисодий жиноятлар учун ўлимга ҳукм қилинганлар ўғирланган маблағнинг 75 фоизини қайтарса, уларнинг ҳаёти сақланиб қолади.

🔹 Сибирда 20 ҳароратли "қиш жазирамаси" ҳукмрон. Мамлакатнинг деярли бутун Осиё қисмида ғайритабиий об-ҳаво, меъёрдан 16-20 даража юқори илиқлик кузатилмоқда.

🔹 Ҳиндистонлик фермерлар норозилик маршини уюштирди. Улар ҳукуматдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига минимал нарх кафолатланишини талаб қилмоқда. Шунингдек, улар 60 ёшдан ошган барча фермер ва қишлоқ хўжалиги ходимлари учун пенсия талаб қилмоқда.

🔹БАА ўз тарихидаги энг йирик ҳарбий парадни ўтказди.