Хориж воқеалари қисқа хабарларда: НАТОнинг 500 мингдан ортиқ аскарлари шай ҳолатда. Камала Харриснинг президентлик кампаниясига рекорд миқдорда хайрия қилинди
🔹 НАТОнинг 500 мингдан ортиқ аскарлари шай ҳолатга келтирилди. Экспертларга кўра, бу совуқ уруш давридан бери энг кенг қамровли мудофаа режаларини англатади. Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни АҚШ ва Европада жойлашган ҳарбий базалар шай ҳолатга келтирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу АҚШ Қуролли Кучларининг ҳарбий объектларига бир қатор ҳужумлар тайёрланаётгани ҳақида разведка маълумотларини олиши фонида содир бўлди.
🔹 АҚШ Демократик партияси тарафдорлари Камала Харриснинг президентлик кампаниясига рекорд миқдорда – 50 миллион доллардан ортиқ хайрия қилишди.
🔹 АҚШ Украина чегаралари яқинида стратегик бомбардимончи самолётларини жойлаштирмоқда. Янги жойда улар АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг бомбардимончи отрядининг бир қисми сифатида НАТО кучлари билан ҳамкорлик қилишни бошлайди. "Қўшма Штатлар шарқий қанотдаги НАТО иттифоқчилари ва ҳамкорлар билан минтақавий хавфсизлик ҳамда барқарорликни сақлаш учун зарур бўлган жамоавий ва мувофиқлаштириш қобилиятини таъминлашга интилади", деди Ҳарбий ҳаво кучлари генерали Жеймс Хеккер.
🔹 Германия ташқи ишлар вазирлиги дипломатлари АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп АҚШда ҳокимият тепасига қайтиши мумкин бўлган сценарийни муҳокама қилиш ва унга тайёргарлик кўриш учун норасмий “инқироз гуруҳи”ни тузди. Айтилишича, Трампнинг Оқ уйга қайтиши Германия ва унинг дунёдаги ўрни учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Трамп бир неча бор Германияни НАТО учун маблағ етарли эмаслигини, Германияни савдо номутаносиблигини танқид қилган ва Германиянинг савдо сиёсати Америка иқтисодига зарар етказаётганини таъкидлаган.
🔹 АҚШ президенти Жо Байден сайловолди кампанияси якунланганини эълон қилганидан кейин жаҳон бозорида нефть нархи 0,3-0,4 фоизга кўтарилмоқда.
🔹Европа Иттифоқи дипломатлари Венгрия бош вазири Орбаннинг хатти-ҳаракатлари ва унинг Украинага ёрдамни чеклашга уринишларини қандай четлаб ўтишни муҳокама қилишга келишди.