Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди. Саакашвили депутатни ўлдиришга уринишда айбланган. Хоминаий фатвоси Эронни ядровий пойгадан чекламоқда
🔹 Хитой Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари 55 млн доллар пора учун ўлимга ҳукм қилинди.
🔹 Владимир Зеленский Украинанинг заифлашган позициялари фонида Россия билан музокаралар олиб боришга очиқроқдир. “Киевдаги ғарб дипломатлари, Россия қўшинлари Украина ҳудудининг 20 фоиздан кўпроғини эгаллаб тургани ва ҳеч қандай ҳудудни бериши даргумон бўлишига қарамай, Зеленский Россия билан музокараларни бошлаш учун очиқроқ бўлганини ҳис қилди”, деб ёзади Washington Post.
🔹 Япониянинг Хиросима ва Нагасаки портлашидан омон қолганларни бирлаштирган Nihon Hidankyo ташкилотига тинчлик бўйича Нобель мукофоти топширилди.
🔹 Шимолий Корея Украинага қўшин киритган бўлиши мумкин. Айтилишича, Шимолий Корея ҳарбийлари КН-23 ракеталари учириш тизимининг ишлашини таъминлаш орқали россияликларга ёрдам бермоқда.
🔹 Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоминаий 2003 йилда қабул қилинган ядро қуролини яратишни тақиқловчи фатвони бекор қилишдан бош тортди.
🔹 Мексика кўрфазида, “Милтон” тўфонидан кейин музлатгич устида жон сақлаган одам қутқарилди. У қайиғи бузилган балиқчи бўлган.
🔹 Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати разведка хизмати раҳбари Вафиқ Сафо Исроилнинг Байрутга ҳаво ҳужумларидан сўнг омон қолган.
🔹 Зеленский ва Макрон ўртасидаги музокаралар тафсилотлари маълум бўлди. Зеленский идорасининг хабарига кўра, Эммануэль Макрон билан учрашувда томонлар биргаликда қурол ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилган.
🔹 Эрдўғон сўнгги кунларда аёлларга қилинган шафқатсиз ҳужумларга жавобан жиноий қонунларни қатъийлаштиришга ваъда берди. Бу йил мамлакатда 300 га яқин аёл қотиллик қурбони бўлган дейилади " Politico"да.
🔹 Обама собиқ президент Трампни Пенсилваниядаги сайловолди митингида танқид қилди. "Трампни фақат пул ва мавқе қизиқтиради", деган у.