Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский урушнинг тугаш вақтини айтди
🔹 Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнусдаги фаластинлик қочқинлар лагерига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди, 60 киши яраланган.
🔹 Украина қўшинлари Россия ҳудудида қолар экан, Россия Украина билан ҳеч қандай музокара олиб бориш ниятида эмас. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари Курск вилояти ҳудудидан қувиб чиқарилмагунча Москва ва Киев ўртасида ҳеч қандай мулоқот бўлмайди.
🔹 Эртага, 11 сентябрь куни ABC телеканали Камала Харрис ва Дональд Трамп ўртасидаги биринчи ва эҳтимол ягона дебатни намойиш этади. Балки улар пойга натижасини ҳал қилишар: сўров натижаларига кўра, энди номзодларнинг ҳеч бирини яққол фаворит деб бўлмайди.
🔹Арманистон Европа Иттифоқи билан визасиз режимга тайёрланмоқда
🔹 Нидерландия ўз қуроллари, жумладан, қирувчи самолётларини Россиядаги ҳарбий нишонларга қарши қўллаш бўйича чекловларни бекор қилди.
🔹 Вьетнамда кўприк қулаши оқибатида 10 дан ортиқ одам бедарак йўқолди.
🔹 Владимир Зеленский фронтдаги оғир вазиятни ва асосий иттифоқчиларнинг ҳарбий ёрдамини қисқартириш имкониятидан хабардор бўлиб, шу йилнинг кузида урушни тугатиш режасини ишлаб чиқмоқда. Бу режа Киев учун мақбул шартларда тинчликка эришиш учун Россияга халқаро босимга асосланган. Курск операцияси стратегиянинг муҳим элементидир.
🔹 Қўшма Штатлар Россия билан ўрта ва узоқ масофага мўлжалланган ядровий кучлар тўғрисидаги шартномада тақиқланган MRC Typhon ракета тизимларини Япония ҳудудида жойлаштиришни режалаштирмоқда.
🔹 10 сентябрга ўтар кечаси Москва вилояти ва Россиянинг бошқа ҳудудлари учувчисиз самолётлар ёрдамида кенг кўламли ҳужумга учради. у ерда дрон кўп қаватли турар-жой биносига урилган ва ёнғин келиб чиққан. Аэропортлар дрон ҳужумлари хавфи туфайли вақтинча ёпилган.
🔹 Австралия ҳукумати ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун ёш чекловлари ўрнатиб, болалар ва ўсмирларга киришни тақиқламоқчи.