Хориж хабарлари: Киев Россия билан қандай шароитда музокара олиб бориши айтилди. Исроил аскарлари Жениндан чиқди
🔹 Байден маъмурияти Украинага ажратилган 6 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдамни 30 сентябргача ишлатишга рухсат бериш учун Конгресс билан шошилинч музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек Буюк Британия Украинага қиймати 213 миллион долларлик 650 та кўп мақсадли ракеталар жўнатади.
🔹 Канцлер инқирози: немисларнинг 84 фоизи Шольц ҳукуматини қўллаб-қувватламайди.
🔹 Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги Шимолий Кореядан келаётган таҳдидларга қарши туриш учун бутун мамлакат бўйлаб интеграциялашган дронга қарши тизим жойламоқда.
🔹 Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2022 йилнинг март ойида ўша пайтдаги украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан Анталиядаги учрашуви Туркиянинг илтимосига кўра бўлганини айтди. Кулебанинг ўзи Лавров билан 1,5 соат давом этган суҳбат қийин бўлганини, можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини, бироқ ҳозирча бу йўл йўқлигини маълум қилди.
🔹 Трампнинг айтишича, Қўшма Штатлар ҳозирги маъмурият даврида ёмонлашган миграция инқирозидан азият чекмоқда. Шунингдек, Трамп ҳукумат бошқа давлатларга, жумладан Россияга қарши санкциялар киритиб, долларни жаҳон валютаси сифатида ўз қўллари билан ўлдирмоқда, деган фикрда.
🔹 Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳри ва унинг атрофидаги қочқинлар лагерини қамал қилишни тугатди.
🔹 Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторида гаровга олинганларни куч билан озод қилишга уринишлари уларнинг ўлимига сабаб бўлаётгани айтилмоқда. ҲАМАС вакили [Ғазода ўт очишни тўхтатиш тўғрисида] келишув тузиш ўрнига ҳарбий босим орқали асирларни озод қилишга уринишлар гаровга олинганларнинг тобутда қайтишини англатади, деб маълум қилди.
🔹 Туркиялик сиёсатчиларнинг айтишича, Украина ҳукумати Ғарбдан рухсат олган тақдирдагина Россия билан музокараларга рози бўлади. Аввало АҚШ сайловлари натижаларини кутиш керак. Истанбулда музокара ўтказиш варианти ҳозирча имконсиз.
🔹 Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан кейин Россия ва БАА таклиф қилган дипломатик ёрдамдан бош тортди. 28 августда Дуров гиёҳванд модда тарқатиш ва болалар порнографияси, ўз мессенжери орқали жиноий таркибга қарши турмаганликда айбланган. Қатъий суд назорати остида 5 миллион евро гаров эвазига ҳибсдан чиққан тадбиркор Франция ҳудудини тарк этиш тақиқланган.
🔹 Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду профессионал футболчилик фаолиятидаги 900-голини урди. Пайшанба куни 39 ёшли форвард Миллатлар лигаси 1-тури доирасида Хорватияга қарши ўйиннинг 34-дақиқасида гол уриб, ҳисобни 2:0 га келтирди.
🔹 Санкт-Петербургдаги машҳур "Кресты" қамоқхонаси 2024 йил охиригача кимошди савдосига қўйилади.
🔹 АҚШ Президентининг ўғли Хантер Байден ўзига қарши қўйилган солиқ жиноятлари бўйича айбини тан олди.
🔹 ЖССТ июль ойи охиридан бери Суданда вабо эпидемияси туфайли 120 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Касалланганлар 2700 кишини ташкил этган.