Хорижга чиқиш паспортини эндиликда давлат хизматлари марказларида ҳам олиш мумкин
2022 йил 1 январдан бошлаб, бир қатор хизматларни давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши белгиланган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари ташкил этади (ушбу тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган).
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган давлат хизматлари марказлари РЎЙХАТИ.
2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, давлат хизматлари марказларида хизматлар экстерриториаллик тамойили асосида (рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар) тақдим этилади.