Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
- 26.07.2023 16:00
- 28
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Р. фуқаро З.А.ни 18 500 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Н. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!