Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тест синовлари номаълум муддатга қолдирилди

Республика махсус комиссияси ахборотига биноан 2020 йил 10-11 июль кунлари Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи фуқаролар учун хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги синов тестлари номаълум муддатга қолдирилди.
Тест синовларини ўтказиш муддати тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.