ХТВ: 2-тоифа учун ўтказиладиган аттестация қишки таътил кунларига кўчирилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 16-19 декабрь кунлари ҳудудларда иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун ўтказилиши белгиланган ихтиёрий тест синовлари қишки таътил пайтига кўчирилди.

Вазирлик бунинг сабабини режадан ортиқ ўқитувчилар тест топширишга келгани, бу ўз навбатида, мактаблардаги дарс жараёнига таъсир қилгани, тестларни юқори даражада шаффоф ва адолатли ташкил этишда йўл қўйилган хатоликлар ҳамда педагогларнинг тестга тайёрланиши учун  қўшимча вақт берилганлиги билан изоҳлайди.