ХТВ: Одам папиллома вирусига қарши вакцина ота-оналар розилиги билан амалга оширилади
- 04.10.2019 16:50
- 301
- Саломатлик
Мактабларда қизларни одам папиллома вирусига (ОПВ) қарши эмлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мактабларда эмлаш фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган.
ОПВга қарши вакцина миллий эмлаш календарига киритилган бўлиб, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколати доирасига киради.
Халқ таълими вазирлиги ОПВга қарши вакцина одам соғлиғига фойдаси ва зарари ҳақидаги маълумотни мутахассислар бериши керак, деб ҳисоблайди.
Маълумотларга кўра, ОПВга қарши вакцинация мажбурий эмас. Ушбу амалиёт ота-оналар розилиги билан амалга оширилади.
Теглар:
вакцина
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа