“Ягона миллий меҳнат тизими”ни жорий этиш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари қарори билан 2020 йилнинг 1 январидан эътиборан, меҳнат шартномалари электрон тарзда тузиладиган, меҳнат дафтарчаси эса электрон кўринишда юритиладиган бўлди.

Табиийки, мазкур тизимга ўтишда асосий вазифа корхона ва ташкилотларнинг кадрлар билан ишловчи мутахассислари зиммасига юкланади. Айнан уларга енгиллик яратиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳузурида ташкил этилган “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКни бошқариш Дирекцияси томонидан Республика бўйлаб семинар тренинглар ўтказиляпти.

Самарқанд шаҳрида Ёшлар марказида ташкил этилган семинарда иштирокчиларга  «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида яьни my.mehnat.uz сайти орқали рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш бўйича кўрсатмалар, тизимда ишлаш бўйича тушунчалар берилди.

Бу каби семинарлар Каттақўрғон шаҳри ва Ургут туманида ҳам ташкил этилди. Уларда вилоятдаги барча шаҳар ва туманларда фаолият олиб бораётган соҳа мутахассислари малака ва кўникмаларга эга бўлди.