Яна ис гази: 6 киши заҳарланиб, 5 нафари вафот этди

Кеча яна ис газидан заҳарланиб вафот этганлар қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Жорий йил 20 ноябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут тумани, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 6 нафар фуқаролар газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланиб, 5 нафари вафот этган, 1 нафари шифохонага ёткизилган.

Учала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни Жиззахда 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этган эди.