Янги китоб: "Туғён"

Каттақўрғонлик ёш ижодкор, шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Жамшид Носировнинг иккинчи китоби чоп этилди. “Туғён” деб номланган ушбу китоб Тошкент шаҳридаги “Янги аср авлоди” нашриётида босилди.

Китобдан ижодкорнинг наср ва назмдаги ижод маҳсули, жумладан, соғинч, муҳаббат, Ватан, садоқат ва вафо, инсоний муносабатлар ҳақидаги шеърлари ва мақолалари жамланган.

Китобни варақлаган ҳар бир китобхон ижодкорнинг назм ва насрдаги бадиий жиҳатдан етук ижод маҳсулидан баҳраманд бўлади. Шеърлар ва мақолаларни мутолаа қилиш жараёнида Жамшид Носировни теран фикрли, кенг дунёқарашли, ислоҳотлар моҳиятини англаб етган, жамиятдаги мавжуд муаммоларга бефарқ бўлмаган ижодкор сифатида кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида: ўтган йили муаллифнинг “Дунём менинг” деб номланган китоби нашрдан чиқиб, кенг омма эътиборига ҳавола қилинган эди.