Янги Меҳнат кодекси ишчи-ходимлар ишига енгиллик берди
Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Бунда:
3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;
5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;
10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;
15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Шунингдек, бундан буён Ўзбекистонда дам олиш куни календарь дам олиш кунига (шанба ёки якшанба) тўғри келса, кейинги иш куни (душанба) ҳам расман дам олиш куни ҳисобланади.
Масалан, агар 8 март якшанба кунига тўғри келган бўлса, 8 ва 9 март расмий дам олиш кунлари бўлади.