Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янгиқўрғон бозоридаги ҳолат қачон яхшиланади?

19 май куни телеграм каналимизда Оқдарё туманидаги Янгиқўрғон бозоридаги ҳолат акс этган танқидий фотолавҳалар берилган эди.

Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси ахборот хизмати ушбу фотолавҳада кўрсатилган муаммолар бўйича жавоб йўлларди. Унда шундай дейилади:

"Фотолавҳада акс эттирилган муаммолар ҳақиқатан ҳам одамларни анча вақтдан бери қийнаб келяпти. Ҳолат вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси раиси ҳамда масъул ходимлар иштирокида жойида ўрганилди.

Ички имкониятдан келиб чиқиб, сотувчи ва харидорлар учун қулай шароит яратиш, замонавий расталар ва савдо нуқталари ташкил қилиш юзасидан бозор масъулларига топшириқлар берилди. Бунинг натижасида йўлдаги тирбандлик ҳам бартараф этиладиган бўлди".

P/s: Кўтарилган муаммо кеча ё бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бу борада таҳририятимизга Янгиқўрғон маҳалласидан бир неча мурожаатлар ҳам бўлган. Муаммонинг ҳал этилиши маҳаллий аҳолига ҳам, бозор маъмуриятига ҳам, ҳайдовчиларга ҳам фойдали.
Биз бу мавзуга яна қайтамиз.