Японияда зилзилалар содир бўлди, бир киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар бор

Европа Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, шанба куни Япониянинг Хоккайдо префектурасида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди.

Шунингдек, Исикава префектурасида жума куни содир бўлган 6,3 магнитудали кучли зилзила натижасида бир киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди, деб табиий офатни сарҳисоб қилди NHK телеканали.

Зилзила натижасида биноларга кўплаб зарар етказилган. Исикава АЭС ва бошқа ядровий объектларда фавқулодда вазиятлар бўлмаган.