“Яшил макон”: Ёшлар 12 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазди
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этяпти. Хусусан, ёшлар ҳам бу эзгу ишда фаол иштирок этмоқда.
- Бугунга қадар вилоятимиз ёшлари томонидан 12 минг 180 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, - дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳусан Тўхтаев. – Ҳудудларда экилган кўчатлар бўйича маълумотлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг “yashilmakon.eco” электрон платформасига киритилиб, дарахтлар парваришига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
Шунингдек, лойиҳа доирасида дарахт кўчатлари экиш акцияси ташкил этилган бўлиб, унда волонтёрлар ва фаол ёшлар уюшқоқлик билан иштирок этмоқда. Жумладан, акция доирасида Жомбой тумани Зарафшон маҳалласида 600 туп мевали дарахт кўчатлари экилди ва бу жойни кейинчалик “Ёшлар боғи”га айлантириш режалаштирилган.