Яхши янгилик: АҚШ ўзбекистонликлар учун визасиз тартиб жорий этиши мумкин — музокаралар расман бошланган
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов Ўзбекистон фуқаролари учун визавий тартибни енгиллаштириш бўйича музокаралар бошланганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихий энг юқори даражада бўлиб, бу фуқаролар учун янги имкониятларни очиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз: АҚШ фуқаролари аллақачон Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқига эга. Энди эса жавоб чораси сифатида шунга ўхшаш қарор қабул қилиниши эҳтимолдан холи эмас.