“Йил аёли”да республика босқичида Самарқанддан икки киши ғолиблар қаторидан жой олди
- 25.12.2023 16:38
- 203
- Самарқанд
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Анжуманлар саройида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган танловнинг бу галги республика босқичида олий ўрин ҳамда учта фахрли ўринлар эгалари Президент совғаси – автомобиль билан тақдирланди. Белгиланган номинациялар бўйича ғолибларга диплом ва пул мукофотлари топширилди.
Мазкур танловда самарқандлик хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этди. “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинациясида Жомбой туманлараро иқтисодий суди судьяси Навбаҳор Турсунова ғолибликни эгаллади. Шунингдек, “Гендер тенглик фаоли” танловида Самарқанд телевидениеси мухбири Нозигул Рустамова “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши теледастур” номинацияси бўйича учинчи ўринни қўлга киритди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб