Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йил бошидан бери 4,4 млрд сўмлик сифатсиз ёки қалбаки дорилар олиб қўйилди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган даврида дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида реализация қилиш, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини муомалага киритиш бўйича 82 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, натижасига кўра 56 та жиноий ҳамда 26 та маъмурий ишлар қўзғатилган.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлар томонидан муомалага киритилиши мўлжалланган 4,4 миллиард сўмлик сифатсиз ва қалбаки дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шунингдек, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ 52 та жиноят аниқланиб, 272 миллион сўмлик ушбу турдаги препаратларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган.

Бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан профилактика ва тезкор-қидирув тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.