Йил якунигача Самарқандда 11,7 минг гектар лалми ва яйлов ерлар ўзлаштирилади

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида берилган топшириққа кўра, вилоятимизда фойдаланишдан чиққан 1,1 минг гектар ҳамда ерости сув захираси бўлган 11,7 минг гектар лалми ва яйлов ерлар 2021 йил якунига қадар ўзлаштирилади.

Самарқанд ва Булунғур туманларида ғалла майдонлари қисқартирилиб, ушбу туманлар тўлиқ мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилади ҳамда экспортбоп маҳсулотларни кластер ва кооперация усулида етиштириб, янги ташкил этилаётган “Карго” тизими орқали экспорт қилинади. Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан, самарасиз ерлардан ҳамда зовур ва коллекторларга туташган ерлардан унумли фойдаланишни ташкил этиш ва ноқишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ажратилади.

2021 йил якунига қадар Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалида қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш буйича агрохизматлар маркази ташкил этилади.