Йўлинг оқ бўлсин, ўғлон!

Вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бўлажак юрт посбонларининг ота-оналари иштирок этган тадбирда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиқов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов ва бошқалар бугунги кунда Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли миллий армиямиз салоҳияти юксалганлигини эътироф этдилар. Бўлажак аскарларни қутлаб, уларга оқ йўл тиладилар. 

– Бугун жуда бахтиёрман, – дейди Паст Дарғом туманидан муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетаётган Шоҳрух Ҳотамов. – Сабаби, ёшликдан орзу қилган ниятим амалга ошди. Эгнимга ҳарбий либосни кийишга муяссар бўлдим. Келгусида муддатли хизматни ўтаб бўлгач, ҳарбий билим юртига ўқишга киришни мақсад қилганман.
Бўлғуси аскарларга вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди. 
Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

***

Пайариқ туманидаги 41-умумтаълим мактабида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан мактаб директори Қ.Аббосов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий-техник институтининг 4-босқич курсанти Рустам Бердиев ва бошқалар Мурожаатномада белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида сўз юритди.

Азамат ТОВБОЕВ,
Ориф АБДУҲАКИМОВ.