Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тақдирланди

Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Унда пойтахтимиз ва республикамизнинг бошқа вилоятларидан келган ва самарқандлик кўп йиллар йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида меҳнат қилиб, бугун нафақа гаштини сураётган фахрийлар ва ёш ходимлар иштирок этди.

Фахрий ходимлар бугун йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги имкониятларни юқори баҳолади, фаолиятлари билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни сўзлаб берди.

Тадбир якунида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида фаолият юритган фахрийлар ва бугунги кунда ўз хизмат вазифасини виждонан ўтаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди. Уларга ташаккурномалар, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.