Йўловчи қиз машина “люк”идан чиқиб рақс тушгани учун ҳайдовчи жаримага тортилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаган йўловчи қиз сабаб жаримага тортилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчининг сўзларига қарагандан, автомашина ҳаракатда бўлиб турган пайтда, йўловчи қиз бирданига люкдан чиқиб олган.

"Авариявий ҳолатни келтириб чиқарганим учун ҳаммадан узр сўрайман ва бу ҳолат бошқа қайтарилмайди, деб сўз бераман», деган ҳайдовчи.