Ёнғин-қутқарув спорти бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди
![](https://static.zarnews.uz/crop/2/3/720__80_23ace69a2b04c4523e674eaac32264b1.jpg?img=self&v=1711367280)
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчи ва хизматчилари ўртасида ёнғин-қутқарув амалий спорти бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.
Унда бошқарма қуйи тизимидан 24 та жамоада 250 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва хизматчилар иштирок этди.
Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни Самарқанд тумани ФВБ жамоаси, 2-ўринни Иқтослаштирилган Ёнғин-қутқарув отряди жамоаси ва 1-ўринни 1-Ёнғин-қутқарув қисми жамоаси эгаллади.
Тадбирда муваффақиятли иштирок этган терма жамоалар ҳамда шахсий биринчиликда ўз маҳоратларини намойиш этган қатнашчилар тақдирланди.