Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёш эшкакчиларимиз илк бор дунё биринчилиги мусобақасида ғолиб бўлди

Чехия давлатининг Рачица  шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда ҳамюртимиз - Егений Агафонов ва самарқандлик сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчиси Шаҳзод Нурматов илк бор дунё биринчилиги мусобақасида ғолиб бўлди.

Жаҳон чемпионатининг BLM2 йўналишида 2000 метр масофага кечган саралашда спортчиларимиз биринчи натижани қайд этиб, финалда марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди ва бронза медалини қўлга киритди.

Бугун Самарқанд шаҳридаги сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатида фахрли учинчи ўринни эгаллаган Шаҳзод Нурматовнинг мураббийи Соҳиб Саидов ҳамда унинг ота-онаси вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан тақдирланди.

Тадбирда иштирок этган бошқарма бошлиғи Ўткир Нуруллаев Ш.Нурматовни юқори совринли ўрин билан табриклаб, унинг бу ғалабаси самарқандликларни, қолаверса, ёш эшкакчиларни янада руҳлантиришини билдирди.

Аҳрор Шамсиев.