Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёшлар иттифоқ кубоги - СамДУ футболчиларида

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида Ёшлар иттифоқ кубоги учун футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Босқичма-босқич бўлиб ўтган футбол мусобақасида талабалар шиддат билан тўп суришди. Ҳар бир жамоа ўз олийгоҳи шарафини кучли ҳимоя қилди. 

Футболчи талабалар ўртасида ўтган беллашувларда Самарқанд давлат университети жамоаси барча рақибларини енгиб биринчи ўринга сазовор бўлди. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти спортчи талабалари иккинчи, Самарқанд архитектура-қурилиш институтининг ёш футболчилари эса совринли учинчи ўрин соҳибига айланишди.

Гулмира КЕЛДИЁРОВА.