Ёшлар куни олдидан Бастам уйли бўлди
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги фестиваль бугун Қўшработ туманида давом этмоқда.
Эрта тонгдан “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” юриш марафони билан бошланган тадбирлар спорт мусобақалари, маданий-маърифий кечалар, мушоиралар ва турли хил танловлар билан давом этди.
Қўшработлик ёшлардан бири Бастам Абдуғаниев учун бугун унутилмас кун. Туманнинг Мустақиллик маҳалласида қурилган кўп қаватли уйнинг икки хонали квартираларидан бири унга совға қилинди.
Онамнинг қарамоғидан маҳрум бўлганман, - дейди у. – Отам вафот этган. Қийналиб, ўйланиб юргандим. Ёшлар куни олдидан кутилмаганда менга янги хонадон совға қилинди. Яшаш учун барча шароитлари мавжуд. Ўзбекистон фарзанди эканлигимдан фахрланяпман. Энди янги уйда оила қуриб, шу ватан учун меҳнат қиламан, юрт корига ярайдиган фарзандларни вояга етказаман, деган умиддаман.
Бир сўз билан айтганда, ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган фестиваль йигит-қизлар учун имкониятлар эшигини очмоқда.
Тўлқин Сиддиқов,
Бобур Мамадиёров.