Ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таржимон ва ёзувчи Шодмон Отабек 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Шодмон Отабек 1946 йили Андижон вилоятининг Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. 1969 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет)ни битирган. Республика радиосида, Ўзбекистон Миллий кинокомпаниясида, Тошкент давлат маданият институтида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида ишлаган. 1992 йилдан 2003 йилгача «Хабар» газетасида бош муҳаррир бўлган.

Ёзувчининг «Мирзакалон Исмоилий», «Япроқдаги нур», «Одамийлик синовлари», «Энг бахтли кун», «Қорбўрон», «Шахмат абадийдир», «Ширмонбулоқ оқшомлари» каби китоблари, шунингдек, «Яхши кунларда кўришайлик», «Биркам дунё» қиссалари чоп этилган. Толстой ва Несиннинг ҳикояларини ўзбек тилига ўгирган.

"Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари таҳририяти ҳамда Zarnews.uz сайти жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.