ЙПХ автомашинаси ёниб кетди
- 21.12.2020 11:35
- 79
- Ҳодиса
Ижтимоий тармоқларда “Қарши шаҳрида ГАИ автомашинаси ёниб кетди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди. Воқеа юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.
Хабарда ёзилишича, 2020 йилнинг 18 декабрь куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчасида жойлашган вилоят ҳокимлиги биносининг рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.О. бошқарувидаги “Lacetti” русумли махсус хизмат автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин тез фурсатларда бартараф этилган. Транспорт воситасининг двигатель ва капот қисми зарарланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!