Юртимиз ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, 26-27 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради.

26-27 февралда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда ёғинлар кучли бўлади.

Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етади.

Ҳаво ҳарорати 26 февралда кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. Мамлакат шимолида кечаси ва кундузи 3-8 даражани ташкил қилади.

27 февралда республика бўйича ҳаво ҳароратининг кечаси ва кундузи 3-8 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.