Замонавий лаборатория таҳлиллари аграр тармоқнинг эртасини белгилайди

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини агентлиги қошидаги вилоят "Агрокимёвий таҳлил маркази"да 16 хил тупроқдаги макро ва микроэлементларни, унинг физик ва кимёвий хусусиятларни аниқлаш, кузатув ва назорат нуқталарида токсикологик ва радиологик таҳлиллар, тупроқнинг муҳит реакцияси ва ҳоказо таҳлиллар ўтказиш мумкин.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида ушбу марказ томонидан Жомбой, Тойлоқ ва Ургут туманларида 32734 гектар майдондан тупроқ намуналари олиниб, лаборатория таҳлиллари ўтказилди. Ушбу таҳлиллар асосида 31 минг 780 гектар майдонга агрокимёвий хаританомалар ишлаб чиқилди ҳамда тегишли тавсиялар билан бирга ер эгаларига топширилди.
Қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган минерал ўғитлардан намуналар олиниб, улар сифат талабларига мос келиши бўйича жами 70 миллион сўмлик таҳлиллар ўтказилди ва тегишли хулосалар берилди.
Вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати.