“Зарафшон”нинг олтин архиви: ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намояндалари бир суратда. Уларни таний оласизми?
Пастда биринчи қатор чапдан биринчи – Ғулом Исмоилов, бешинчи – Барот Бойқобилов, олтинчи – Суръат Орипов, еттинчи – Нормурод Нарзуллаев.
Иккинчи қатор чапдан биринчи – Мирмуҳсин, тўртинчи – Қуддус Муҳаммадий, бешинчи – Ҳамид Ғулом, олтинчи – Зулфия, еттинчи – Абдулла Қаҳҳор, саккизинчи – Назир Сафаров, тўққизинчи – Ҳусниддин Шарипов, ўнинчи – Асқад Мухтор.
Учинчи қатор чапдан бешинчи – Ҳамида Каримова, ўнинчи – Эътибор Охунова.
Тўртинчи қатор чапдан олтинчи – Турсунбой Адашбоев.
Шоира Ҳамида Каримова шахсий архивидан олинган суратда биз билган, таниган ижодкорлар исми-шарифини келтирдик. Қолганини веб-сайтимиз фаоллари тўлдиради, деган умиддамиз.
Шундан кейин суратни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси музейига тақдим этамиз.