«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 21 ноябрь, №147) сонида ўқинг
Республикаси Конституциясини ишлаб чиқишда кимларнинг хизмати катта бўлган? Қайси бўлим ва моддалар бўйича қизғин баҳс-мунозаралар кечган? Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган конституция – мукаммал конституциями? Давлат сиёсати ва тузуми конституцияга мос бўлиши керакми ёки конституция давлат сиёсатига мос бўладими?
Ушбу сонда шу ва бошқа саволларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган Алишер Мардиевнинг жавобларини ўқинг.
***
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов бўйича сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда.
Хўш, «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида нималар акс этган? Ушбу партиядан депутатликка номзоди қўйилганларнинг-чи?
***
«…Менинг эса турмушим бўлмади, - Нигина хўрсинди. – Ота-онам бадавлат хонадон экан, бахтли бўласан, еганинг олдингда, емаганинг ортингда, деб мажбурлаб узатишганди. Ҳаммаси сароб бўлиб чиқди. Эрим гиёҳванд экан. Ажрашдим. Бахтиқаролигим учун ота-онамни ҳам айбламайман. Бахтли бўлишимни орзу қилишган. Аммо улар бахтни бойликда, аллақандай матоларда деб ўйлашгани ҳаётимни барбод қилди…»