«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 15 апрель, №44) сонида ўқинг
Қишлоқ хўжалиги соҳасида, масалан, жамоа хўжалиги, давлат хўжалигида ишлаб, пенсияга чиққан шахсларнинг бошқа соҳа вакилларига нисбатан камроқ пенсия олаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўляпти. Мазкур масала Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари томонидан ўз сайлов округларида фуқаролар, мутасадди идоралар вакиллари билан бевосита мулоқот асосида ўрганиб чиқилди ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда қонунчилик билан боғлиқ айрим муаммолар мавжудлиги аниқланди. Хўш, бу муаммолар нималарда кўринади? Пенсиянинг энг кам миқдорини “истеъмол саватчаси” ва “яшаш минимуми” кўрсаткичлари асосида қайта кўриб чиқиш лозим эмасми?
***
Коронавирусга чалинган самарқандлик беморлар қаерда даволаняпти? Улар неча киши? Беморларнинг аҳволи қандай? Беморларга хизмат кўрсатаётган шифокорларга эътибор-чи? Уларнинг даволаниши учун шифохонада зарур шароитлар яратилганми? Бу беморларга неча нафар шифоркор, ҳамшира хизмат кўрсатмоқда?
***
Нуробод тумани ҳақида гап кетса, одатда, кенг далалар, яйлов ва адирлар, чорвачилик билан шуғулланаётган чўпон-чўлиқлар кўз олдимизга келади. Аммо кейинги йилларда бу туманда ҳам боғдорчилик, иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш, томчилатиб суғориш асосида сабзавот ва полиз экинлари парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, аҳолининг ўз томорқасида ҳудуд учун анъанавий бўлмаган қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш билан шуғулланаётгани кўпчиликни қизиқтиради. Масалан, 4 минг 200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Жарқудуқ қишлоғида яшовчи оилалар ҳовлиларида катта-кичик иссиқхоналарда айни кунларда помидор, бодринг ғарқ пишган. Бугунги карантин пайтида одамлардан уйда қолиш сўралаётганда жарқудуқликларнинг томорқада ишлаб, ҳам оилага қўшимча даромад келтираётгани, ҳам бозорни маҳсулот билан тўлдираётгани, шаксиз, таҳсинга лойиқ.