«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 18 апрель, №45) сонида ўқинг
Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин сабаб кўпгина корхоналарда ишлар сусайди. Аммо мамлакатимизда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли реал даромадларини ошириш ҳамда эҳтиёжи қондириш учун ишлаб чиқариш жараёнлари давом этиши керак. Шу мақсадда кейинги кунларда давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишларда карантин даврида ҳам белгиланган тиббий тавсияларга амал қилган ҳолда йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини давом эттириши юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хўш, бугунги кунда Паст Дарғом туманидаги саноат корхоналарининг фаолияти қай даражада? Туманда 573 та саноат корхонаси давлат рўйхатидан ўтган. Уларнинг нечтаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда?
***
2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади. Бу ҳақда қонун қабул қилинди. Хўш, аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади? Бу жараёнга тайёргарлик қандай? Аҳолини рўйхатга олиш билан кимлар шуғулланади? Қанча вақт давом этади?
Ундан кутилаётган натижа нимлардан иборат?Аҳолини рўйхатга олиш, унга доир материалларни қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қайси манбалар ҳисобидан молиялаштирилади?
***
“Карантин тугагач, биринчи навбатда қайси ишни режалаштираяпсиз?”. Айни карантин кунларида кўпчилик ҳаёти, яшаш тарзи ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўриши учун имкон пайдо бўлди. Турли чекловлар, кўчага ҳуда-беҳуда чиқмаслик эса аввал қай муносабатларда хато қилганимизни, қайсиларини қадрламаганимизни ҳам ўйлаб кўришимиз учун вақт берди. Шу нуқтаи назардан, мухбиримиз юртдошларимизга ана шундай савол билан мурожаат қилди. Жавоблар хилма-хил, уларни бир ўқиб кўринг: карантин нафақат моддий, балки маънавий дунёқарашимизга ҳам дахл қилганини биласиз.