«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 8 апрель, №42) сонида ўқинг
Бугунги кунда дунёни ларзага солган тожливирусга қарши ер юзи давлатларининг салкам ҳаммаси курашмоқда. Шу жиҳатдан бугун жаҳонда инсоният томонидан бу офатга қарши учинчи жаҳон уруши кетяпти, деб бемалол айтиш мумкин. Кимдир бу ҳодисани бизга қарши фалончилар тарқатган, атайлаб “бизга” қарши тарқатган жанг, деб ҳам қараб келмоқда. Лекин нима бўлганда ҳам жаҳон урушлари ер юзига, одамзотга нафақат офатлар олиб келган, бу урушлар маълум маънода тараққиёт ҳам олиб келганлигини инкор қилмаймиз ва ҳатто, тан оламиз. Шу каби фикрлар билан газетада босилган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ўқитувчиси, психология фанлари номзоди Маҳмуд Йўлдошевнинг «Тожливирус гипнози. Биз «учинчи жаҳон уруши» хавфини енгишга тайёрмизми?» мақоласи орқали танишинг.
*
«Мендан уруш ҳақида сўраманглар, оти ўчсин, эслашни истамайман. Ёнгинамда қанчадан-қанча сафдошларим жон берган. Уларнинг барчаси туғишган ака-укаларимдек қадрдонларим эди. Жанггоҳда яраланиб чеккан азобларимдан ҳам оғирроқ дардни ҳар бир хизматдош дўстимдан айрилганимда ҳис қилар эдим. Эй, қўйинглар, ўша кунларни. Президентимиз бизни мукофотлаш бўйича яна фармон чиқарибди, барака топсин, оз эмас – нақд 10 миллион сўм. Шу янгиликни эшитиб ўтирганимда денг, ташқарида ёмғир ёға бошлади. Бу қишлоғимизга, юртимизга барака ёғилаяпти, дегани. Дунёмиз тинч, ризқимиз бутун бўлсин. Шу ёмғирлар бутун олам дардини ювиб кетсин”. Қўшработлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, бобо 96 ёшни қаршилаётган Адирбой ота билан суҳбатлашсангиз ана шундай гапларни кўп эшитасиз.
*
Карантинга олинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатаётган шифокор. Хўш, у бу ерда ишлаш учун ўз ихтиёри билан бордими? Оила аъзолари бу қарорини, ишини қандай қабул қилди? Иш тартиби аввалги кундалик ишидан кескин фарқ қилади. Бу нималарда акс этяпти? Қайси омилларга кўра у бутун дунё ҳозирча бу хасталик олдида бош эгиб тургани, ўзимиз ҳаётимизни асрашимиз, шифокорлар тавсияларга амал қилишимиз кераклигини таъкидлади?