Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз

25 ноябрдан мамлакатимизда шу шиор остида «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» тадбирлари бошланди.

Шу муносабат билан Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган шаҳар ҳокими Г.Алимова, СамДУ хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Тўхлиева, шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Қўчқорова ҳамда шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича масъул, катта инспектор З.Аҳатова мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Давра суҳбати давомида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун юзасидан ҳамда гендер тенглиги, оиладаги зўравонликларни олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.