Транспорт бошқармаси фаолияти ҳудудий кенгашда муҳокама қилинади

Самарқанд вилояти коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши ва вилоят прокуратураси томонидан 2025 йилда 23 йўналишдан иборат индикатор кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини рейтинг баҳолаш жорий қилинган.

Дастлабки баҳолаш натижалари бўйича 13 та давлат идорасининг фаолияти “қизил” тоифа сифатида баҳоланган. Кўрилган чора-тадбирлар, профилактика ишлари натижасида йил якунига кўра бу идоралар 12 таси “қизил” тоифадан “яшил” ва “сариқ” тоифага ўтган. Вилоят транспорт бошқармаси “қизил” тоифада қолганлиги сабабли, унинг фаолияти жорий йилда ҳудудий кенгашда муҳокама қилиниши белгиланди