Институтда янги талабалар турар жойи очилди

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган 420 ўринли замонавий талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.
 
Республикамизнинг бошқа олий таълим муассасаларидаги янги ётоқхоналарнинг очилиш маросими ҳам жонли эфир орқали бир вақтнинг ўзида ўтказилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов тадбирни очиб бериб, бу ёшлар учун Мустақиллик байрами арафасида катта туҳфа эканлигини таъкидлади. Шунингдек, институт ректори Шавкат Ҳасанов, вилоят ҳокимлиги вакиллари ва нуронийлар талабаларга яратилган бундай имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклигини айтишди.
Ётоқхонада талабалар учун ошхона, кутубхона ва бошқа зарур қулайликлар тўлиқ яратилган.
“Бизнинг давримизда бундай ётоқхоналар йўқ эди!” — тадбир иштирокчилари янги мажмуадаги шароитларни кўздан кечирар экан, эътирофларини шу сўзлар билан билдиришди.