“Ўзкомназорат” вилоятдаги асосий телекоммуникация тармоғига сўнгги авлод мартшрутизатори ўрнатилганини маълум қилди
“Ўзкомназорат” инспекцияси вилоят ҳудудий шуъбаси мутахассиси К.Ҳасановнинг Zarnews.uz'га хабар беришича, яқинда вилоятдаги асосий телекоммуникация тармоғига “Huawei” Co.Ltd.” компаниясининг юқори ўтказувчанлик қувватига эга “NetEngine 8000” русумидаги сўнги авлод мартшрутизатори ўрнатилди.
Натижада коммутация қуввати 4 Тбит/секунд, узатиш тезлиги - 906 миллион пакет/секунд оширилди. Яъни, телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш борасида олдинга яна бир қадам қўйилди.
Ушбу қурилмалар “Ўзкомназорат” инспекцияси вилоят ҳудудий шуъбаси ҳамда “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиали билан биргаликда ўрганилиб, ишга туширилди.
Натижада олис ва тоғли ҳудудларидаги қишлоқ аҳолиси ҳам замонавий телекоммуникация хизматлари – (Triple-play) телефон, юқори тезликдаги интернет ва IPTV дан фойдаланиши имконияти яратилди.