Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандга йил якунигача 80 та электробус келтирилиши маълум қилинди

Жорий йилда вилоятда 20 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиб, 64 та ҳудудда автобус бекатлари қурилади. Вилоят ҳудуди бўйлаб 238 та янги автобус ва микроавтобуслар харид қилинади. Шу жумладан, Пахтачи, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Оқдарё, Иштихон ва Қўшработ туманларида 18 та янги йўналишларга 47 та автобус қатнови ташкил этилади.

Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи И.Ҳамроев халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида маълум қилди.

Йил якунига қадар 100 дона 8,5 метрлик автобус ва 80 дона электробуслар келтирилади. Келгуси йилда ҳам қўшимча яна 100 дона электробуслар харид қилиниши кўзда тутилган.

Умуман, келгуси беш йил давомида вилоят аҳолисига жамоат транспорти хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш, қишлоқларни туман марказлари билан боғлаш мақсадида 47 та янги жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилиб, маҳалла ва қишлоқларда 89 та бекат қурилади. Шунингдек, 478 та янги автобус ва микроавтобуслар харид қилиш режалаштирилган.