Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

26 йилдан сўнг уй-жойга кадастр қилиб берилди

Оқдарё тумани “Ўзбекистон” маҳалласи Қазоқхўжа қишлоғида яшовчи Анвархон Сағдуллаевга кўп йиллар олдин марҳум онаси Минавар Сағдуллаевага тегишли уй-жой учун туман кадастр бўлими томонидан инвентар ҳужжат  тайёрлаб берилган. Лекин яшаб турган уй-жойи учун туман ҳокимининг эгаликни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори йўқ.

Шу боис А.Сағдуллаев жорий йил 16 февралда Президентнинг Халқ қабулхонаси Оқдарё тумани бўлими орқали юқоридаги манзилдаги уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаб, давлат рўйхатидан ўтказиб бериш тўғрисида мурожаат қилган.

Мурожаат асосида А.Сағдуллаевнинг марҳум онаси М.Сағдуллаева номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб, давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат этиш тушунтириди. 

Ўзбекистон Деҳқонлар уюшмасининг 1995 йил 7 мартдаги умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланган рўйхатнинг 135-тартиб рақамида фуқаро М.Сағдуллаевага 1000 квадрат метр ер майдонида уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратилган. Шу ер ажратиш қарори асосида фуқаро А.Сағдуллаев жорий йил 9 апрелда қилган мурожаати асосида қурилиши (реконструкцияси) тугалланган якка тартибдаги тураржойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилди. Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси Оқдарё туман филиали томонидан 2021 йил 9 апрелда мазкур уй-жойга кадастр йиғма жилди шакллантирилиб, давлат рўйхатига олинган.

Давлат кадастлари палатаси вилоят бошқармаси ахборот хизмати.