Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг 2019 йилнинг ўтган беш ойи давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган матбуот конференцияси давом этмоқда, деб ёзмоқда ЎзА.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалий ишлар олиб борилгани таъкидланди.

Жорий йилнинг ўтган даврида жами 417 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан 420 жиноят иши қўзғатилган.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 5 нафари республика, 17 нафари вилоят ва 262 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг қайд этишича, таъмагирликка йўл қўйганларнинг 61 нафари прокураратура органлари ходимлари бўлган.

Мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 35 миллиард 652 миллион 726 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 25 миллиард 160 миллион 870 минг сўми ёки 70,5 фоизи ундирилган.