Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Доллар ва евро нархи тушди

Марказий банк 21 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси 3,71 сўмга тушиб, 9547,05 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 34,68 сўмга арзонлаб, 10 585,77 сўмни ташкил этди.

Рубль 1,53 сўмга пасайиб, 155,06 сўмни ташкил қилди.