Қизиқарли илмий фактлар

Чўллар ўрнига океанлар тўлиб-тошгани, товуқлар одамларга қандай муносабатда бўлиши ва асаларилар чақмоқ яратишини билармидингиз?

Илгари Африка чўлларида китлар яшаган

Қоҳирадан 150 километр жануби-ғарбда қумларда кўмилиб қолган денгиз жонзотларининг суяклари ётадиган водий бор. Ал-Ҳитан деб аталадиган бу жой араб тилидан "китлар водийси" деб таржима қилинади.

Гап шундаки, 50-33 миллион йил олдинги даврда, ҳозирги Африка чўллари ўрнида денгизлар бўлган. Сайёрамизнинг ўша пайтда қандай кўринишга эга бўлганини ушбу харитада кўришингиз мумкин.

Вақт ўтиши билан бу ердаги сувлар қуриб, фақат Ўрта Ер денгизи даражасидаги сув омбори қолган. Океанда яшаган китлар, акулалар, тимсоҳлар, тошбақалар ва скатларнинг баъзилари кўчиб ўтган, бошқаларининг эса чўл қумларида скелетлари қолган. Ал-Ҳитан водийсидаги бу топилмалар илм-фан учун жуда муҳим, чунки улар бизга замонавий денгиз сутэмизувчилари аждодлари эволюцияси давомийлигини тасвирлаш имконини беради.

Асаларилар тўдаси электр энергиясини ҳосил қилади

Асаларилар шубҳасиз асал, асалари сути, боли, личинкалар ва ари заҳри ишлаб чиқариши бор гап. Бироқ, бу кичкина тукли мавжудотларнинг йирик тўдаси статик электр энергиясини ҳам ишлаб чиқариши мумкин экан.

Бристол университети биологлари томонидан олиб борилган тадқиқот учиб турган асаларилар тўдаси электростатик майдон ҳосил қилишини кўрсатди. Ҳашаротлар қанотларини қоқаётаган бир пайтда, қанотлар уларнинг мўйнасига ишқаланиб, статик ҳолат ҳосил қилади.


Жун свитери кийганда сизни электр токи уриб юборганини эслай оласизми? Личинка босқичини ҳисобга олмасак асалари бутун умри давомида бундай "свитер" да яшайди.

Табиийки, битта ҳашарот кўп электр энергиясини ярата олмайди, лекин уларнинг бир тўдаси йиғилгандами... асаларилар бир метр жойда 1000 вольтгача электр энергияси ҳосил қилиши мумкин, бу жуда катта момақалдироқ булутидан деярли саккиз баравар кўпдир.

Товуқлар хунук одамларни ёқтирмайди

Кунларнинг бирида Швеция Стокгольм университети олимлари ажойиб ғоя – уй паррандасининг умумэътироф этилган инсон гўзаллиги меъёрлари ҳақидаги фикрларини билиб олишга қарор қилишди.

Шу мақсадда талабалар фикрини олган тадқиқотчилар тасодифий тарзда эркаклар ва аёлларнинг кўплаб фотосуратларини танлаб олиб, улар расмларини дрессировка қилинган хўроз ва товуқларга кўрсата бошладилар. Қушлар ўзларига ёққан одамнинг портретини чўқиши ва ёқимсизларга эътибор бермасликлари керак эди.

Товуқлар (албатта сўров натижасида) чиройли ҳисобланмаган одамларни четлаб ўтиб, гўзал ва жозибали кишиларнинг фотосуратларини иштиёқ билан чўқий бошлашди.

Қушларнинг эстетик диди жуда зўр ривожланган, ҳар ҳолда улар натижалари жозибадорликни баҳолаш сўралган талабаларнинг натижаларига 98 фоизга тўғри келди. Олимларнинг фикрига кўра, бизнинг гўзаллик ҳақидаги тасаввурларимиз ижтимоий омиллар билан эмас, балки асаб тизими хусусиятларининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланишидан далолат беради.

Масалан, юзнинг хушбичимлигини одамлар (ва товуқлар) оқилона баҳоламасдан, кўз билан кўриб бўлмайдиган даражада онгсиз равишда ҳис қилар экан.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.