Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Греция ҳудудидаги оролларда бир неча зилзила содир бўлди

Биринчи зилзила эпицентри Лесбос оролидан 46 километр жануби-ғарбда Эгей денгизида бўлган. Бу ҳақда Афина Геодинамик институти маълумотига асосланиб ТАСС хабар берди.

Тошкент вақти билан соат 10:46 да содир бўлган зилзила бўлгач, деярли ўша ҳудудда 4,8 балли иккинчи силкиниш бўлди. Соат 11:00 да 4,5 балли учинчи зарба рўй берди. Маълум бўлишича, 4,8 балли биринчи зилзиладан олдин оролда 3,8 балли кучсизроқ силкинишлар қайд этган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Аввалроқ Хорватияда декабрь ойи охирида юз берган кучли зилзилалардан кейин силкинишлар сусаймагани ва улкан жарликлар пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди. Мамлакатда жами 500 дан ортиқ ер силкиниши қайд этилди.

Шунингдек, Индонезиянинг Ғарбий Сулавеси вилоятида содир бўлган бир қатор зилзилалар оқибатида 56 киши ҳалок бўлган.